Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидан озод қилинди

17:22 23 Август 2019 Жамият
1072 0

Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Хабарингиз бор, бугун Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу йиғилишда Олий таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги олий ўқув юртлари фаолияти борасида ҳам сўз борган.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтаётган видеоселекторда ректор Есемурат Каньязов ишдан олинган. Бу ҳақда бир-биридан холис икки манба «7news.uz»га маълум қилган.

Президент томонидан Тошкентдаги Иқтисодиёт, Молия ва Юридик университетидаги ҳолатлар, таълим тизими ва сифати ҳам танқид қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?