Тошкент давлат педагогика университетида ижодий имтиҳонлар қанда ўтмоқда?

16:12 03 Сентябр 2020 Жамият
695 0

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланди.

Ушбу жараён абитуриентлар учун ҳам синов, ҳам ҳаяжонли дамлардир. Университетда жорий йилнинг 14 сентябригача «Жисмоний маданият» бакалавриат таълим йўналишларига Мудофаа вазирлигининг спорт мажмуасида, «Мусиқа таълими», «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси», «Она тили ва адабиёти: қозоқ тили ва адабиёти», «Бошланғич таълим» (қозоқ) бакалавриат таълим йўналишларига ТДПУнинг асосий ўқув ижодий имтиҳонлар ўтказилмоқда.

Университет қабул комиссиясида маълум қилишича, абитуриентлар учун қатор қулайликлар, жумладан касбий (ижодий) имтиҳон дастури, абитуриентлар учун тавсиялар ва имтиҳон натижалари ҳақида маълумотлар олиши учун tdpu.uz/kasbiy веб-саҳифаси яратилган.

Имтиҳонлар ўтказилишидан уч кун олдин абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида кўрсатган телефон рақамига СМС хабарнома юборилиб, уларга имтиҳон ўтказиш санаси, жойи ва вақти, абитуриент имтиҳон топширадиган гуруҳ рақами маълум қилинган.

Холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир имтиҳон ўтказиш жойи кузатув камералари билан жиҳозланди ва ота-оналар учун фарзандларининг имтиҳон топшириш жараёнини ijodiy/tdpu.uz саҳифаси орқали онлайн кузатиш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, ҳар бир абитуриент норматив ҳужжатларда белгиланганидек, тиббиёт ниқоби ва қўлқопи, ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Имтиҳоннинг биринчи куни натижалари карантин шароитида бўлса ҳам абитуриентлар имтиҳонга тайёргарлик кўргани, ўз устида ишлаганидан далолат бермоқда. Университетнинг Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишига имтиҳон топширган абитуриент Моҳира Азизованинг айтишича, ижодий имтиҳон жараёнлари санитария эпидемиологик талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилиб, унда абитуриентлар учун барча шарт шароитлар яратилган. Ҳар бир абитуриент ўзини йўналишидан келиб чиққан ҳолда ўзидаги мавжуд билимларини ишга солиб, имтиҳон топширмоқда. М.Азизова ўзи каби барча абитуриентларга омад ёр бўлишига тилади.

"Шу фурсатдан фойдаланиб, педагог бўлиш истагини билдирган барча абитуриентларга мазкур имтиҳонларда омад ёр бўлишини тилаймиз" дейилади университет ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?