Тошкент давлат педагогика университетида “Абай ва ўзбек адабиёти” номли доимий экспозиция иш бошлади

18:57 14 Сентябр 2018 Маданият
215 0
Фото: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 мартдаги ПҚ-3598-сонли “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Абай ва ўзбек адабиёти” деб номланган доимий экспозиция ташкил қилинди.

Доимий экспозиция буюк маърифатпарвар шоир ва мутафаккир, халқлар дўстлигининг оташин куйчиси Абай Қўнонбоевнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек ва қозоқ адабий алоқалари тарихига оид маълумотларни ўзида жамлаган.

Экспозициянинг очилишига бағишланган тантанали маросимда Қозоғистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик​ Утембаев, юртимиздаги Қозоқ миллий маданий маркази раиси Серик​ Усенов ва университет фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янги босқичга кўтарилаётган бугунги кунда бу каби экспозициялар ҳар икки халқнинг буюк фарзандлари қолдирган ўлмас меросни ўрганишда катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?