“Тошкент-Чимён” автомобиль йўлида автобус қандай қилиб пастликка тушиб кетди?

17:26 23 Сентябр 2019 Жамият
933 0

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат тахминан 15.30 ларда Тошкент шаҳар, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли, У.А бошқарувидаги давлат рақам белгиси 01039 NEA бўлган автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

Ўз навбатида, мазкур автобус ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган ва узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги 10 метр пастликка тушиб тўхтаб қолган.

Автобус 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз. Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.

Мазкур ҳолат натижасида, ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатлар ичида уни чиқариш чоралари кўрилган.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019