Тошкент — Андижон — Тошкент: Яна бир йўналишга йўловчи поезди қатнови бошланди

22:25 26 Май 2020 Жамият
396 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2020 йил 26 май куни, яъни бугун соат 17:13 дан бошлаб Тошкент-Андижон йўналишида 62-сонли йўловчи поезди ҳаракати қайта тикланди. Ҳаракат жадвалига кўра мазкур поезд бугун соат 23:11 да Андижон темир йўл вокзалига кириб боради. 27 май куни эрталаб соат 06:25 дан эса Андижон-Тошкент йўналишида 61-сонли йўловчи поезди ҳаракатини бошлайди. Мазкур поезд ҳаракат жадвалига кўра шу куни соат 12:22 да Тошкент жанубий вокзалига кириб келади. Ушбу поездлар қатнови ҳам Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган карантин даврида маҳаллий йўналишларда темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартибига риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Йўловчилар чипталарни электрон тарзда ҳам бемалол харид қилишлари мумкин, фақат поездга чиқишдан олдин йўл варағини тўлдиришлари ва вақтинчалик ўрнатилган тартибга, яъни санитария гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб қилинади.

Изоҳ; Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?