Тошкент-Андижон йўналишида янги экспресс контейнер юк поезди қатнови бошланди

17:20 05 Октябр 2018 Жамият
868 0
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"

Бугундан бошлаб Тошкент-Поп-Марғилон-Андижон йўналишида янги экспресс контейнер юк поезди қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти “Халқ сўзи“га маълум қилди.

Қайд қилинишича, бу ташкилот томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган лойиҳалардан биридир.

Мазкур юк поезди ҳафтада икки маротаба аниқ жадвал асосида ҳаракат қилади. Тўлов исталган турда. Юк жўнатиш учун тадбиркорлик субъектидан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Қайд этиш жоизки, юртимизда юк ташувларнинг 60 фоиздан ортиғи темир йўл транспорти ҳиссасига тўғри келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019