Тошкент ахборот технологиялари коллежида Жанубий Корея билан ҳамкорликда пулли факультет очилади

12:44 19 Сентябр 2018 Жамият
1770 0
Фото: Infocom

20 сентябрь куни Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (ТАТКК)да «АКТ конвергенцияси» ва «Электрон бизнес» йўналишлари бўйича ўзбек-корейс факультети очилади. Бу ҳақда Infocom хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, бу ТАТКК ва Улсан коллежининг қўшма лойиҳаси асосида амалга оширилмоқда.

«Икки тарафлама таълим тўғрисидаги меморандум 1 август куни имзоланган эди. Шериклик алоқалари ўтган йиллар мобайнида ўрнатилган», — деди коллеж директори Дмитрий Ли.

Икки тарафлама таълим икки босқичдаги ўқишни англатади. Биринчи йили талабалар Тошкентда ўқиб, махсус фанларни ўзлаштиради, параллел равишда эса корейс ва инглиз тилларини чуқур ўрганади.

Тошкентда биринчи курсни тугатиб, талабалар маҳаллий намунадаги дипломни қўлга киритади. Иккинчи курс Жанубий Кореяда — шерик коллежда олиб борилади. Битирувчиларга халқаро намунадаги дипломлар берилади, улар билан Улсан университети ёки Жанубий Кореядаги исталган ОТМга имтиҳонсиз, бевосита бакалавриатнинг учинчи курсига ўқишга кириш мумкин.

Ўқиш пулли. 2018 йилда янги факультетга ТАТКК ёки бошқа профил коллежлар битирувчилари қабул қилинади. Шунингдек, иккинчи мутахассисликка эга бўлиш истагидаги ўрта махсус ёки олий маълумотли шахслар ҳам талаба бўлиши мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019