Тўрт юз олтмиш тўрт саҳифада акс этган ёрқин таассурот

00:15 27 Февраль 2019 Welcome to uzbekistan
439 0

Жанубий Кореяда ёзувчи ҳамда журналист Чвэ Хи Йонгнинг Ўзбекистонга бағишланган китоби нашр этилди.

Кореялик ижодкор ушбу китобда мамлакатимиз бўйлаб амалга оширган кўплаб саёҳатлари давомида олган таассуротларини акс эттирган. Жумладан, у хорижлик меҳмонларга Ўзбекистонда яратилаётган қулайлик ва шарт-шароитларга атрофлича тўхталган. Айниқса, ёзувчи 2018 йилнинг февраль ойида дунёнинг бир қатор давлатлари фуқаролари учун жорий қилинган визасиз ташриф тизими миллий сайёҳлик ривожида муҳим янгилик бўлганлигини эътироф этади.

Шунингдек, китобда юртимизнинг бир қатор тарихий масканлари — Тошкент, Бухоро, Хива, Самарқанд, Жиззах, Шаҳрисабз ҳамда Термиз каби шаҳарларидаги қадимий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлар ҳақида кореялик ўқувчиларга қизиқарли маълумотлар тақдим этилган.

Шу билан бирга, Чвэ Хи Йонг Президент Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга амалга оширган давлат ташрифидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар кенг кўламда ривожланаётганлиги, бу, айниқса, кореялик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга қизиқиши тобора ортиб бораётганлигида намоён бўлаётганини таъкидлайди.

464 бетдан иборат мазкур китоб 10 минг ададда нашр қилинган.

Р. Алишеров тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019