Тўрт кунда аукционда 2 млрд. сўмликдан зиёд авторақамлар сотилди

09:35 12 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
720 0
Иллюстратив фото

5-8 сентябрь кунлари мобайнида онлайн аукцион орқали 638 та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,0 миллиард сўмдан ошди.

Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизмати хабар берди. Савдоларда битимларнинг қарийб 21 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 55 фоизи иккинчи ва 24 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 19 фоизга тенг. Кейинги ўринда Фарғона вилояти автоҳаваскорлари 12 фоиз улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин наманганлик автоҳаваскорларга тегишли бўлиб, мазкур вилоятнинг улуши 10 фоизни ташкил этди. Бошқа ҳудудларнинг улуши 59 фоизга тенг бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

19 Январь 2019