Тўрақўрғонлик 192 та оиланинг орзуси бир кунда ушалди

14:55 20 Ноябрь 2018 Жамият
414 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

“Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Ҳар жиҳатдан қулай, муносиб турмуш кечириш учун барча шароитлар яратилган 8 та кўп қаватли тураржой бинолари туман марказининг “Тошкент” маҳалласи ҳудудида қад ростлади. Бунинг учун 20,4 миллиард сўмлик ҳажмда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.

“Юртбошимиз ташаббуси билан жойларда тезкорлик билан тикланаётган замонавий турар-жойлар аҳолининг мазкур йўналишдаги эҳтиёжини таъминлашда муҳим омил бўлаётир. Уйлар зарур инфратузилма объектлари билан ҳам таъминланган. Масалан, биз кўчиб келган уйлар кўп қаватли бўлишига қарамай, ҳар бир уйнинг олдида умумий фойдаланиш учун тандир, ўтинхона ҳам бор”, - дейди ёш оила соҳиби Сардор Саримсоқов.

Фото: “Халқ сўзи Online”

Фойдаланишга топширилган хонадонларнинг 25 таси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами — ногиронлиги бўлган фуқароларга тақдим этилди. Уларнинг 10 нафарига тураржой тўловининг бошланғич бадали давлат томонидан тўланиб, хонадонлари жиҳозланиб ҳам берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019