Тўрақўрғон Усмонғозий (Туркия) тумани билан биродарлашган 26-шаҳар бўлди

20:51 13 Апрель 2018 Жамият
1376 0
Фото: vodiymedia.uz

Туркия билан Ўзбекистон ўртасида ўзаро ҳамкорликни ошириш ҳамда маданий алоқаларни кучайтириш мақсадида Туркиянинг Бурса шаҳридаги Усмонғозий тумани билан Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ўртасида биродарлашув бўйича ўзаро келишув имзоланди.

Келишувга Усмонғозий маъмурияти раиси Мустафа Дюндар ҳамда Тўрақўрғон тумани ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев имзо чекишди, деб ёзади vodiymedia.uz сайти.

Бурсада жорий йил 14 марта ташкил этилган, Ғозий Усмонни хотирлаш ҳамда Бурсанинг фатҳ этилишини қутлаш тадбирларида иштирок этиш учун Туркияга борган Тўрақўрғон тумани делегацияси Қозоғистон, Косово, Македония, Босния ва Герцоговина, Греция ва Шимолий Кипрдан келган вакиллар қатори катта ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олинди.

“Икки қардош, биродар халқ бугун бу келишув имзоланиши билан биродарлашган шаҳар ҳам бўлди. Бу биродарликни абадий давом этиши учун қўлимиздан келган барча имконни ишга соламиз” — деди биродарлашув келишуви имзолаш маросимида Ғуломжон Муродхўжаев.

Мустафа Дюндарнинг таъкидлашича, бугунги келишувдан кейин Усмонғозий билан биродарлашган шаҳарлар сони 26 та бўлди. Мамлакатларимиз ҳамда Усмонғозий ва Тўрақўрғон ўртасидаги муносабатлар бутун дунёга намуна бўладиган даражада давом этишини тилаб қоламан.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019