Тўра Боболов: Уддасидан чиққан киши учун томорқа бебаҳо хазина

15:09 12 Апрель 2020 Жамият
941 0

Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир. Вилоятимизнинг Термиз туманида ҳам томорқадан муҳим даромад манбаи сифатида фойдаланиб, рўзғорини тўкин, турмушини фаровон қилаётган оилалар кўп.

Яқинда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов туман аҳолисининг томорқадан фойдаланиш аҳволи, томорқадан самарали фойдаланаётган оилаларнинг иш тажрибаси билан танишди.

Tahrirlash
 

 

“Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи ака-ука Ҳаким ва Ҳамза Холбоевлар оиласи бир неча йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. Бу хонадонлар эгалари ўз томорқаларидаги 30 сотих экин майдонида 9 та иссиқхона барпо этиб, 150 минг тупдан ортиқ турли навдаги гул, 6 минг туп помидор етиштиришмоқда.

Уларнинг даромадлари ҳам чакки эмас. Минглаб турли навдаги гул кўчатлари бозорга, туман ва шаҳар кўчалари, боғ ва хиёбонлар, ташкилотлар учун етказиб берилмоқда. Рўзғор эҳтиёжидан ортган помидор ва бодринг бозорга сотилмоқда.

Ака-ука тадбиркорлар ўз тажрибаларига таяниб, беданачиликни йўлга қўйган. М.Эштемиров номли маҳалла ҳудудидаги 1,5 гектар майдонда тарвуз, 130 туп узум парваришлашмоқда.

 

 

Аҳоли томорқаларини ўрганиш жараёнида ундан фойдаланишда яхши самараларга эришилаётгани, фуқаролар ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб яхши даромад олишга, ўз турмуш фаровонлигини яратишга интилаётгани шу синовли кунларда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. Юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

 

 

Тумандаги “UzTradeAgro” МЧЖ томонидан бугунги кунда 30 гектар майдонга пиёз, 25 гектарга эртачи қовун, 10 гектарга помидор экилган. Тадбиркор томонидан 2019 йилда 600 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 1,5 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.

 

 

Мазкур агрофирма фаолияти билан танишган вилоят ҳокими бугун мамлакатимизда аҳолини сифатли, арзон озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масаласи ҳар қачонгиданда долзарб масалага айланганлигини таъкидлаб, унинг маҳсулотлар етиштириш самарадорлиги ошириш орқали халқимиз дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшиш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсияларини берди.

 

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?