Томорқасида «каннабис» етиштираётган шахс ушланди

12:44 22 Июнь 2018 Жамият
661 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни ноқонуний етиштиришнинг навбатдагиси фош қилинди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир давомида фуқаро Е.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон томорқасининг пастки томонида 1 кв.метр ер майдонида, баландлиги 185-190 см. бўлган, 2 туп, таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “Каннабис" ўсимлиги борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йил бошидан буён Тошкент вилояти божхона бошқармаси ҳодимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билар ҳамкорликда аниқланган 17 та қонунбузарлик ҳолатларида 17,5 кг.дан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги айланмасига чек қўйилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019