Томорқаси учун суғурта бадалини тўлаган деҳқон бир йиллик меҳнат стажига эга бўлади

18:25 28 Февраль 2019 Жамият
409 0

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳузуридаги Ишчи гуруҳи Наманган вилоятидаги ўрганишлар чоғида ижтимоий масалаларни тўла қамраб олишга эътибор қаратди.

Хусусан, ногиронлиги бор фуқаролар, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича жойлардаги аҳвол таҳлил қилиниб,меҳнатга лаёқати чекланган ва бошқалар кўмагига муҳтож, шунингдек, тураржой шароити оғир бўлган шахсларга амалий ёрдам кўрсатилди. Масалан, Косонсой туманининг Қозоқовул маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила соҳибаси Умида Мамажонова бир хонали уйда ёлғиз ўғли билан истиқомат қилади.Унга замонавий тикув машинаси топширилгандан сўнг она-бола турмуш шароитини яхшилашга хизмат қиладиган даромад манбаи вужудга келди. Наманган туманида яшовчи ногирон Абдубанно ота Жўраев эса эндиликда Ишчи гуруҳи томонидан берилган ногиронлик аравачаси ёрдамида бемалол кўча-куйга чиқа олади. Умуман олганда. Ишчи гуруҳи ўрганишлари жараёнида 15нафар ногиронга махсус аравачалар берилган бўлса, 9 нафар фуқаронинг тураржойи таъмирдан чиқарилди, кўплаб уй бекаларига тикув машиналари топширилди.

Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг самарали воситаларидан бири - томорқадан фойдаланиш масаласи ҳам Ишчи гуруҳи кун тартибидан муҳим ўрин олди. Таъкидлаш лозимки, бу борада Наманганда катта тажриба тўпланган. Вилоят шаҳар ва қишлоқларидаги 93 мингдан зиёд хонадон тасарруфидаги 5672 гектардан ортиқэкин майдонларида етиштирилаётган мева-сабзавот ҳосилиэҳтиёждан ортиб, истеъмол бозорининг йил бўйи тўкин бўлишини таъминламоқда. Бироқ, рўзғор баракаси бўлган айни омилдан етарлича фойдаланмаётган хонадонларнинг борлиги ҳам сир эмас. Бундай оилаларнинг аксарияти дангасалик, ҳафсаласизлик касалига дучор бўлишган бўлса, бошқа бировларининг ерга ишлов бериш, кўчат ва уруғ, минерал ўғит масаласида қўли қисқалик қилаётир.Кейинги тоифадаги томорқ аэгаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят молия бошқармаси билан ҳамкорликда 6714такам таъминланган оилага мевали дарахт ва сабзавот кўчатлари етказиб бериш режалаштирилди.Бундан ташқари туманларда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖларер эгалари учун кўчат ва уруғлик, бошқа воситалар сотувини йўлга қўйишган.

-Томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш бўйича Наманган туманидаги Бешкапа маҳалласида намунали семинар ташкил қилдик,-дейди Республика кенгаши ахборот хизмати раҳбари Арофат Умарова.- Унда кафтдек ердан миллионлар топаётган ер эгаларининг тажрибасини оммалаштириш билан бирга масаланинг ижтимоий қирраларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан,томорқасида банд бўлган фуқаро бир йилда бир маротаба суғурта бадалини тўлаши билан меҳнат стажига эга бўлиши, бу давр пенсия таъминоти учун асос сифатида хизмат қилиши кенг тарғиб қилинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019