Томорқада ишлар авжида

15:41 07 Апрель 2020 Жамият
126 0

Ўз вақтини уйда ўтказаётган юртдошларимиз карантин талабларига зид бўлмаган ҳолатда томорқа ишлари билан банд. Бу борада айниқса, маҳаллий ҳокимликлар томонидан кўрсатилаётган кўмак ишлари айни муддао бўлмоқда. Жумладан, Жалақудуқ туман ҳокимлиги томонидан мавжуд 38 минг 38 та хонадонлардаги вазият ўрганиб чиқилди. Улардаги 2 минг 56 гектар майдондаги томорқага кўчатлар экиш ва парваришлаш ишларини ташкиллаштиришга ёрдам берилди.

-Хонадонмизга 8 турдаги полиз экинлари, 6 турдаги гул кўчатлари олиб келинди,-дейди “Ҳақиқат” кўчасида истиқомат қилувчи Бахтиёржон Дадабоев. –Натижада, туман марказидаги бозорга боришимизга ҳожат қолмади. Карантин даврида бундай имконият яратилганлигидан хурсандмиз.

Жалақудуқ туманида шу кунгача аҳолига 621 минг туп кўчат етказиб берилди. Бу каби хайрли ишлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,
“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?