Томчилатиб суғориш ишларининг кечиктирилгани депутатлар танқидига сабаб бўлди

Иллюстратив фото
Жорий йилда томчилатиб суғориш тизимларини қуриш ишлари кўзда тутилган умумий 12121 га майдондан бор йўғи 4 минг гектарида бажарилган бўлиб, асосан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шу билан бир қаторда, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Наманган вилоятларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ишлари кечиктирилган. Бу ҳолат депутатлар танқидига сабаб бўлди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг йиғилишида ушбу масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик, идоралар раҳбарларининг ахбороти эшитилди.
Тадбирда бугунги кунда замонавий сув тежамкор инновацион технологияларни кенг жорий этиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида муайян ишлар амалга оширилаётганига эътибор қаратилди. Айни чоғда депутатлар пахта хомашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш масалалари билан боғлиқ юзага келаётган муаммолар ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш масалаларини ҳам атрофлича муҳокама қилдилар.
Қайд этилганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларининг ишчи органи сифатида ўзларига юклатилган асосий вазифаларни тўла ва етарли даражада амалга оширилмаган. Натижада Қашқадарё вилоятининг Нишон, Ғузор, Наманган вилоятининг Чуст туманларида Давлат бюджетидан пахта хомашёси ишлаб чиқарувчиларига томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун пахта хомашёси экиладиган майдоннинг ҳар бир гектарига ажратиладиган субсидияларниўз вақтида берилиши кечиккан.
Шунингдек, “Ўзбекэнерго” АЖ ҳудудий электр тармоқлари корхоналари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида томчилатиб суғориш технологияси асосида пахта хомашёсини ишлаб чиқарувчиларни пахтани етиштириш даврида белгиланган тартибда кафолатли ва узлуксиз электр энергияси билан билан таъминлаш масалаларидаги камчиликлар фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш ишларини ўз вақтида бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда.
Қизғин мунозараларда депутатлар томонидан юқори ҳосилдорликка ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга эришишни таъминлайдиган, республиканинг тупроқ-иқлим ҳамда бошқа шароитларни ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг илмий асосланган агротехника қоидаларини ишлаб чиқиш каби бир қатор таклифлар берилди. Томчилатиб суғориш тизимларига сервис хизматларини кўрсатиш зарурлиги ҳамда мавсум давомида тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича олим ва мутахассислар масъулиятини ошириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.
Якунда муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Зиёда АШУРОВА.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: