Томас Бах: Спорт ҳаётни қутқариши мумкин

14:30 25 Июнь 2020 Спорт
265 0

Халқаро олимпия қўмитаси БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда дунёда COVID-19 билан боғлиқ оғир вазиятда одамлар саломатлигини асраш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишлаб онлайн учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Онлайн учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах COVID-19ни енгиб ўтиш ва инсониятни ундан асрашда спортнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

— Спорт инсониятни, ҳаётимизни қутқариши мумкин, деди у. — Кейинги бир неча ойда саломатлик ва фаровонлик учун спорт ҳамда жисмоний фаолликнинг муҳимлигини янада теранроқ англадик. БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб бориш орқали олдинга яна бир қадам қўямиз. Халқаро олимпия қўмитаси инсонларни бирлашишга, саломат бўлишга даъват қилади”.

Ўз навбатида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебреисус Халқаро олимпия қўмитаси президентининг фикрларини эътироф этди.

— Халқаро олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди Тедрос Адханом Гебреисус. — Олимпиячилар COVID-19 билан курашишга қодир. Бошқа одамлар ҳам шундай матонатли бўлишлари учун соғлом турмуш тарзига амал қилишлари керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?