Толимаржон газ кони дастлабки маҳсулотини бера бошлади

15:36 19 Март 2019 Жамият
639 0

Кейинги ўн йиллардан буён ишлатилмай келаётган Толимаржон газ конидаги қудуқлар қайта тикланиши натижасида маҳсулот қатлами очилди ва юқори босимдаги дастлабки “зангори олов” чиқа бошлади.

Ушбу лойиҳа Америка Қўшма ШтатларинингEpsilon Development LLC компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Компания матбуот хизматининг ”Халқ сўзи”га хабар беришича Epsilon Development компанияси томонидан давлат хусусий шерикчилик асосидаги келишувга кўра мамлакатимиздаги Култоғ-Қамаши, Муборак, Сурхон, Ашибулоқ, Кўшқудуқ ва Ғарбий-Фарғона инвестиция блокларида геология қидирув ишлари олиб борилади. Ушбу блокларга йўналтириладиган умумий инвестиция ҳажми 5,2 млрд. долларни ташкил қилади.

Култоғ-Қамаши инвестиция блокига кирадиган Толимаржон кони қудуқларининг дастлабкисидан олинаётган газ ҳажми бир кеча кундузда 250 минг кубометрни ташкил этмоқда. Ушбу натижага қудуқларнинг қайта тозаланиб, ишга туширилиши эвазига эришилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича маҳсулот қатламига қайта ишлов бериш (тозалаш) ҳисобига кейинги қудуқлар маҳсулдорлигини бир кеча кундузда 350 минг кубометрга етказиш мумкин.

- Толимаржон конидаги иккита қудуқдан очилган табиий газни Шўртан газни қайта ишлаш корхоналарига узатиш учун тайёргарлик кўрилмоқда, -дейди компания бош геологи Ўлмаскамол Абдалиев. – Кондан қувурлар тортилиб, газ қайта ишлаш корхоналарига юборилади ва тозаланган газ биринчи навбатда аҳоли ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжлари учун ички бозорга етказиб берилади.

Мазкур инвестиция блокида аниқланган газ захираси 69,3 миллиард кубометрни ташкил этади. Лойиҳа бўйича ушбу блокда 1000 квадрат километр майдонда 3D ва4D услубидаги сейсмоқидирув ишларини амалга ошириб, 22 та қидирув, 66 та разведка ва 45 та фойдаланиш учун қудуқлар қазиш мўлжалланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019