Толибон ва Афғонистон ҳукумати вакиллари Москвада учрашади

11:44 06 Ноябрь 2018 Дунё
629 0

Россия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 9 ноябрь кунига белгиланган музокараларда Афғонистон ҳукуматининг Тинчлик бўйича Олий Кенгаши ва Толибоннинг Қатардаги сиёсий идораси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Бу Толибон расмийларининг нуфузли халқаро тадбирлардаги илк иштироки сифатида қайд этилиши мумкин, деб хабар берди “Америка овози” телерадиоси.

Тадбирга АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Покистон ҳамда Марказий Осиёнинг беш давлати ташқи ишлар вазири ўринбосарлари таклиф этилган.

Россия жорий йилнинг август ойида 12 давлат ва Толибон вакилларини тинчлик музокараларига таклиф этган эди. Бироқ Афғонистон ҳукумати Москванинг аввал Кобул билан маслаҳатлашиб, кейин Толибонни таклиф этмагани, Толибоннинг Кобул билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришмагани учун анжуманда иштирок этишни рад этган ва учрашув кечиктирилган эди.

2017 йилнинг апрел ойида ҳам Россия Афғонистон бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилган. Тадбирга АҚШ таклиф этилган, бироқ иштирок этмаган эди.

Айни дамда, АҚШ ҳам Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тинчлик музокараларини бошлашга доир уринишларини янги босқичга кўтарган.

Москвада ўтиши мўлжалланган конференцияда Афғонистоннинг Тинчлик бўйча Олий Кенгаши номидан Ҳожи Дин Муҳаммад иштирок этиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019