“Толибон” ҳаракати билан кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилди

15:52 28 Август 2018 Дунё
197 0

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” ҳаракати вакиллари иштирокидаги кўп томонлама музокаралар кейинга қолдирилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters Афғонистон раҳбари матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Маълумот учун, ушбу кўп томонлама музокаралар шу йил 4 сентябрь куни Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Россия Афғонистон масаласига бағишланган мазкур учрашувга 12 та давлатни таклиф қилганди. Кейинчалик АҚШ, Афғонистон раҳбарияти ҳамда толиблар вакиллари музокараларга келмаслигини билдирди.

Афғонистон президенти матбуот хизмати эса Россия томони музокараларни кечиктиришга рози эканлиги ҳақида маълумот берган.

Ўз навбатида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров телефон орқали Ашраф Ғани билан суҳбатлашгандан сўнг, учрашув бошқа санага қолдирилганлиги ҳам тасдиқланди. Янги сана дипломатик каналлар орқали келишилади, деб хабар берди РИА Новости.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар