“Толибон” делегацияси Ўзбекистонга нега келди?

15:56 08 Август 2019 Жамият
475 0

Архив фото

Бугун, 8 август куни мулла Абдулғани Бардар бошчилигидаги «Толибон» делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Толибон»нинг Доҳадаги сиёсий офиси расмий вакили Суҳайл Шахин маълум қилди, деб ёзади kun.uz. 

«Бугун мулла Абдулғани Барадар бошчилигидаги сиёсий делегация Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Делегация аэропортда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев томонидан илиқ кутиб олинди», - деб ёзади Шахин ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Унинг сўзларига кўра, пайшанба куни «Толибон» делегацияси Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари билан учрашади.

«Музокаралар жараёни бўйича техник гуруҳлар тинимсиз ишлаяпти. Биз келажак тўхтамаслиги, ҳамда ҳеч ким Афғонистонга аралашмаслигига ҳаракат қилмоқдамиз», - дейилади хабарда.

«Толибон» делегацияси вакиллари билан Ўзбекистон ички ишлар вазири учрашиши, улар ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Толибон» делегациясининг Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча ҳеч қандай расмий хабар бермади. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳам бу мавзуда сукут сақламоқда.​


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019