Токио Олимпиадасига лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун 100 миллион сўмдан мукофот пули берилади

17:14 22 Ноябрь 2018 Спорт
552 0

Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишлари йўлида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

2020 йилда Токио мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларидаги зафарли иштирок эса ташкилот олдидаги энг асосий вазифа ҳисобланади. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, Миллий олимпия қўмитаси Япониядаги Олимпиадага лицензия қўлга киритган ҳар бир спортчи учун мукофот пули 100 миллион сўм этиб белгиланганини маълум қилади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Индонезиядаги Осиё ўйинларида олтин медалга эга чиққан теннисчимиз Денис Истомин спортчиларимиз ичида биринчи бўлиб Токио Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритганди.

Маълумки, Ўзбекистон Токио Олимпиадасида медаллар сони ва сифати бўйича ҳам аввалги натижаларни яхшилашни ният қилган. Шундай экан, лицензиялар сони ҳам аввалгиларга нисбатан кўпроқ бўлиши лозим. Бундай рағбат эса спортчиларга янги иштиёқ тақдим этиши, уларни янги-янги марралар сари чорлаши шубҳасиздир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019