Токио Олимпиадаси учун яна иккита йўлланма қўлга киритилди. Улардан бири тарихийдир.

16:57 05 Январь 2020 Спорт
410 0

Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.2020 йилининг илк кунлари ўзбек спорти ихлосмандлари учун хушхабар билан бошланди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини эълон қилди. Қувонарлиси, терма жамоамиз аъзоси Никита Рафаловичнинг номи -80 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Олимпиадасига йўлланма олган таэквондочилар қаторида келтириб ўтилди.

Ҳамюртимиз -80 килограмм вазн тоифасида якуний жадвалнинг тўртинчи поғонасидан жой олган. Рафалович 2 йил давомида ўтган баҳслар мобайнида 306.89 балл тўплашга муваффақ бўлди.

Шунингдек, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТФ) Токио Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи якуний рейтинг жадвалини ҳам эълон қилди.

Қувонарли жиҳати шундаки, Паратаэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулжаной Наимова -58 килограмм вазн тоифасида рейтинг орқали Токио Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
 

Эътиборлиси, Гулжаной шу тариқа Ўзбекистон Паратаэквондо тарихида Паларимпия ўйинларига лицензия олган илк спортчига айланди.

Маълумот учун Токио-2020 Паралимпия ўйинларига қадар Паратаэквондочиларимиз 10-12 апрель кунлари Хитойнинг Вуси шаҳрида тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё чемпионатида иштирок этишади. Умид қиламизки Паратаэквондо бўйича лицензияларимиз янада ортади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019