Токио Олимпиадаси медалларини тайёрлашда ишлатилган смартфон ва планшетлардан фойдаланилади

18:06 24 Июль 2019 Спорт
384 0

Бугун Токиода бўлиб ўтадиган навбатдаги ёзги Олимпиада ўйинлари очилишига бир йил қолди. Шу муносабат билан нуфузли мусоабқа ташкилотчилари томонидан тантанали маросим ўтказилди. Унда тўрт йилликнинг энг йирик беллашувлари медаллари дизайни намойиш этилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ҳар бир медалда Токио Олимпиадаси тимсоли ўз ифодасини топган. У анъанавий япон нақшларини ўз ичига олган думалоқ шаклда. Уни барча томондан уч ўлчовли кўп қиррали “гирдоб” ўраб олган. Орт томонида қадимги юнон мифологияси маъбудаси Ника жой олган. Дизайн муаллифи япониялик Дзюнъити Каванисидир.

Кунчиқар юртда “итимацу” безаклари Эдо даври(XVII аср- XIX аср биринчи ярми)да машҳур бўлган. Дизайнерларнинг фикрича, бундай белги хушбичимлик ва нафисликни англатади. Бу эса Японияга хос хусусият ҳисобланади. Геометрик фигураларнинг турли шакллари дунё маданиятлари хилма-хиллиги рамзи бўлиб, бирлик ҳамда ранг-барангликни ифодалайди.

Олимпиада медали оғирлиги тахминан 550 грамм. Фойдаланилган электроника воситалари, биринчи навбатда, смартфон ва планшетлардан уларни тайёрлашда қисман фойдаланишга қарор қилинган. Бундай қурилмалар мамлакат бўйлаб йиғилган. Япония аҳолиси учун мазкур концепция жуда фойдалидир. Сабаби одатда бу мамлакатда утилизация пулли бўлиб, юқоридаги каби аппаратларни шунчаки ташлаб юбориш мумкин эмас.

Бинобарин, шаҳар расмийлари икки йил давомида олиб борган акциялари сабаб Кунчиқар юртидан қарийб 79 мингта электроника қўлга киритилди. Яна 6 млн.та мобиль телефонлари эгалари томонидан NTT телекоммуникация оператори дўконларига топширилди. Ушбу чора-тадбирлар натижасида медаллар тайёрлаш учун 32 кг. олтин, 3,5 тонна кумуш ва 2,2 тонна бронза йиғилди.

Токиодаги ёзги Олимпиада ўйинлари келгуси йил 24 июлдан 9 августигача, Паралимпия мусобақалари эса 25 августдан 6 сентярбгача бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019