Токио губернатори: Олимпиада ўйинларини қолдириш варианти кўриб чиқилмаяпти

13:01 13 Март 2020 Спорт
145 0

Архив сурат

Япония ёзги Олимпиада ўйинларини қолдириш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Япония 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини кейинга қолдириш варианти кўриб чиқилмаяпти. Бу ҳақда Токио губернатори Юрико Коикэ таяниб ТАСС хабар тарқатди.

Жорий йил ёзида Японияда бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпиада ўйинлари коронавирус тарқалиши сабабли бекор қилиниши ёки бир ёки икки йилга қолдирилиши ҳақида гап-сўзлар тарқатилган эди. Бироқ, Юрико Коикэ сўзларига кўра, ҳозирда бу вариант кўриб чиқилмаган.

“Биз манфаатдор дунё ташкилотлари билан ҳамкорликда Олимпиада ўйинларига тайёргарликни давом эттирамиз. Токио Олимпиадани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмаяпти“, деган Токио губернатори.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирус билан боғлиқ 620 та ҳолат қайд этилган. Ушбу инфекция туфайли 15 киши ҳаётдан кўз юмган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019