Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг биринчи мажлиси қандай ўтди?

18:00 20 Сентябр 2019 Жамият
211 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

2019 йилнинг 20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатида Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг “Тўйлар,  оилавий  тантаналар,  маърака  ва  маросимлар  ўтказилишини  тартибга  солиш  тизимини  янада  такомиллаштириш  тўғрисида”ги қўшма қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудларда олиб бориладиган тарғибот тадбирларини  ташкил этиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда Республика комиссияси аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Таъкидланганидек, халқимизнинг қадриятлари, тарихи ва орзу-умидларини акс этган анъаналаримиз бизга ота-боболаримиздан мерос. Уларни  асл ҳолатда сақлаш, урф-одатларимиз замиридаги соф мазмун ва моҳиятни кейинги авлодларга етказиш – барчамизнинг зиммамиздаги масъулиятли бурч. Бироқ, сўнгги йилларда жамиятимизда бу масалага нотўғри ёндашув шаклланаётгани теран фикрлайдиган ҳар бир инсонни ташвишга солмай қолмайди. Жумладан, ҳар бир оила учун муҳим бўлган воқеалар билан боғлиқ тантана ва маросимларда халқимизга хос эзгу фазилатлар намоён бўлиши ўрнига, манманлик, исрофгарчилик каби иллатлар кўзга ташланаётгани ачинарли ҳол. Албатта, жамият ва давлат бундай ҳолатга муносабат билдирмай, четда қола олмайди. Шу жиҳатдан тўйлар ва оилавий маросимларни қатъий тартибга солиш вақти келганлиги мажлисда алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг “Тўйлар,  оилавий  тантаналар,  маърака  ва  маросимлар  ўтказилишини  тартибга  солиш  тизимини  янада  такомиллаштириш  тўғрисида”ги қўшма қарорининг қабул қилинганлиги бу йўналишда қўйилган муҳим қадам бўлди. Унинг ижросини таъминлаш ҳақида сўз юритилар экан, мажлисда аввало “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом талабларидан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, тегишли жавобгарликни белгилаш, бу борада зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлиги айтиб ўтилди. Ушбу Низом талаблари устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги қайд этилиб, ўрнатилган тартиб бузилиши ҳолатларини маҳаллий Кенгаш сессиясиларига киритиш ва унинг муҳокамасини ташкил қилиб бориш таклиф этилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари иштирокида жамоатчилик назоратини олиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, мажлисда оилавий тантана ва маросимларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашнинг алоҳида тартибини ишлаб чиқиш, ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг фаолиятини ташкил этиш, фуқаролар йиғини раисларининг бу борадаги фаоллигини ошириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Мажлисда кўриб чиқилган масалалар бўйича Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг қарори қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019