Тўйда овқатдан заҳарланганлар сони 249 кишига етди

14:19 04 Апрель 2018 Дунё
1704 0

Яқинда Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида жойлашган “Ала-Тоо” ресторанида ўтказилган тўй тадбирида иштирок этганлар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар тарқалган эди. “ТАСС” ахборот манбаси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб маълум қилишича, заҳарланганлар сони айни пайтга келиб 249 нафарга етган. 

Дастлаб тўй куни пойтахтда тиббий ёрдам сўраб мурожаат этган 204 кишининг 138 нафари ушбу республика инфекцион шифохонасига ётқизилган, қолганлари амбулатор даволанишга қўйилган. 
Кейинчалик Чуй, Иссиқ-Кўл ва Норин вилоятларида ҳам яна 45 киши тиббий ёрдам сўраган. Улардан 36 нафари касалхоналарга ётқизилган.

Айни пайтда тўйда ишлатилган маҳсулотлар лаборатория текширувидан ўтказилаяпти. Тахминларга кўра, оммавий заҳарланишга сабаб товуқ ва балиқ гўштидан тайёрланган таомлар бўлиши мумкин. 

Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ресторан вақтинча ёпилган.   


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019