Тижорат банкларида нақд валюта сотиш бугундан эмас, эртадан йўлга қўйилади. Деноминация эса бўлмайди

12:37 20 Август 2019 Жамият
365 0

Иллюстратив фото

Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида валюта сиёсати бўйича матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Марказий банк раиси Мамризо Нурмуротов журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб беряпти.

Хусусан, у валюта айирбошлаш, инфляция, деноминация каби бугунги куннинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтди.

“Деноминация ҳақида мен ҳам қўшниларимдан эшитдим, нолларни олиб ташлашармишми, деб сўрашди, - деди у. - Лекин деноминация қилиш бизнинг хаёлимизда ҳам йўқ, режамизда ҳам йўқ. Деноминация учун барқарор иқтисодий вазият зарур. Бизда ҳозир бунга эҳтиёж йўқ”.

Маълумот учун, деноминация пул қийматини ўзгартириш демакдир.

Ўз навбатида МБ раиси валюта курсининг ошиши валютага бўлган талабнинг ортиб бориши, шу йил 1 октябрдан бизнес, тадбиркорлик соҳасидаги бир қатор имтиёзларнинг бекор бўлиши билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. Шунинг учун ушбу преференциялар бекор бўлгунча улардан иложи борича кўпроқ фойдаланишга ҳаракатлар бўлмоқда.

М.Нурмуратов 21 августдан банклар қошидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида нақд валюта сотиш тўлиқ бошланиши, бироқ жамоат жойларидаги шохобчаларда бу тизим ҳали йўлга қўйилмагани айтиб ўтди. 

“Бу шахсни идентификациялаш, техник ҳолат билан боғлиқ. Бу ҳам яқин келажакда амалга оширилади”, - деди у.

У 2018 йилда аҳолидан 3,5 млрд. доллар валюта сотиб олинганини эслатиб ўтди.

Нашримизда бундан олдин, бугундан, яъни 20 августдан тижорат банклари нақд валюта сотишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019