ТИВ Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди. Қозоғистоннинг икки вилоятида ҳарорат 45-47 даража иссиққача кўтарилади

18:45 01 Июль 2019 Жамият
211 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Қозоғистон синоптиклари огоҳлантиришича 1 июль куни Қизилўрда вилоятида ва Туркистон вилоятининг айрим жойларида ҳарорат 45-47 даража иссиққача кўтарилади.

Кучли жазирама ҳарорат Олмаота, Жамбул вилоятларида, Қўстанай ва Қарағанда вилоятлари айрим жойларида кутилмоқда. Шунингдек, Қизилўрда, Туркистон, Жамбил вилоятларида, Ақтўбе, Қўстанай, Олмаота вилоятлари айрим жойларида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонга йўл олган ёки кўрсатилган вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига тегишли эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги элчихонаси (Нур-Султон, Ақмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-42-52), Актау шаҳридаги Бош консулхона (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел .: +7-729-277-71-17), Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-291- 11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019