ТИВ Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилди

11:40 02 Октябр 2019 Жамият
194 0

Мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Анқара шаҳри прокуратураси берган маълумотга кўра, айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда, жумладан гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишмалар мазмуни ўрганилмоқда. Тергов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмоқда.

Шунингдек, Элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масала бўйича саволларига жавоб бермоқда.

"Консуллик ҳуқуқий департаменти марҳуманинг яқинлари ва оиласига ҳамдардлик билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Ироқ, Руминия ва ЖАР ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Анқара шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкин", -дейилади хабарда..


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019