Тиш оғриғи стоматолог ўлимига сабаб бўлди

11:41 04 Октябр 2019 Дунё
547 0

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Белта.

Ҳодиса 2 октябрь куни тахминан соат эрталабки олтиларда рўй берган. Эркак киши тиши қаттиқ оғриётганидан шикоят қилиб, ёш шифокордан ёрдам сўраб келади.

Шифокор эса қабул соат саккизда бошланиши ва шунгача кутиб туришни тавсия қилади. Оғриқ шу қадар кучли бўлгани учун эркак киши бунга жавобан пичоғини олиб, стоматологга ташланади.

Олинган жароҳатлар оқибатида тиш шифокори ҳаётдан кўз юмган. Гумондор эса воқеа жойидан яширинган. Бутун шаҳар бўйлаб жўнатилган фоторобот орқали ушбу эркак қисқа вақтда ушланган. У билан терговчилар иш олиб боряпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019