ТИҚХММИ ўзининг дунё университетлари рейтингидаги иккинчи натижасига эришди

20:21 23 Апрель 2020 Lifestyle
220 0

Times Higher Education рейтинг агентлиги томонидан 2020 йил 22 апрел куни дунё университетлари рейтинги –“University Impact Ranking-2020” натижалари эълон қилинди. Мазкур рейтингда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “clean water and sanitation”, “life on land” йўналишлари бўйича дунё университетларининг умумий рейтингида 201+ ўринни қайд этди. 
 

Эътироф этилишича, ТИҚХММИ ҳозирда Ўзбекистон тарихида иккита йирик THE ва QS рейтинг агентликлари томонидан тан олинган ягона олий таълим муассасаси ҳисобланмоқда.
 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 14-15 октябр кунлари Литванинг Каунас шаҳрида “QS in Conversation” саммитида “Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё” (Emerging Europe and Central Asia –EECA) рейтинги эълон қилинган. Унда мамлакатимизда биринчи бўлиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  301+ ўрин қайд этган.

Рўзимурод Чориев, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент,

Раҳимбой Жуманиёзов, Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти​ матбуот хизмати раҳбари.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?