Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар 300дан ошиб кетди

17:28 13 Февраль 2019 Дунё
469 0

Архив фото

Тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзодлар сони 300дан ошиб кетди. Уларнинг 219 нафари инсонлар ва 85 таси ташкилотлардир. Бу ҳақда Норвег Нобель қўмитаси расмий сайтида маълум қилинди. Қайд этилишича, номзодлар сони кўплиги бўйича бу мукофот тарихидаги энг катта кўрсаткичлардан биридир. Бу борадаги рекорд 2016 йил ўрнатилганди – 376 та номзод.

Қоидага кўра, ўз номзодини илгари сурганлар номи 50 йил давомида ошкор этилмаслиги керак.

Мукофот қўмитаси тинчлик йўналиши бўйича ғолиб номини ҳам ҳар йили эълон қилиб келади.

Маълумот учун, Нобель мукофоти 1901 йилдан бери бешта соҳа – физика, кимё, физиология, тиббиёт, адабиёт, шунингдек, тинчликпарварлик соҳасидаги ютуқлар учун бериб келинади.

Уни тантанали топшириш маросими ҳар йили 10 декабрда ташкил этилади. Бешта номинация бўйича ғолиблар дунёнинг турли бурчакларидан Швеция пойтахтига швед қироли қўлидан олтин медаль ва пул мукофотини олиш учун ташриф буюришади.

Ўтган йили Конго Демократик Республикасидан жарроҳ Дени Муквеге ва ИШИД террорчилари исканжасидан қутулиб чиққан ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси Надя Мурад тинчлик йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019