Time ўн йилликнинг энг яхши видеоўйинларини эълон қилди

13:56 24 Декабрь 2019 Дунё
607 0

Иллюстратив фото

Time журнали ўтган ўн йил давомидаги энг яхши видеоўйинлар номини эълон қилди. Қайд этиш жоизки, видеоўйинлари индустрияси 2010 йилдаёқ миллиард долларга баҳоланган эди. Орадан ўн йил ўтиб мазкур йўналиш даромадлари ҳажми бўйича мусиқа, телевидение ва ҳатто кино саноатини ҳам ортда қолдириб кетди.

“2010 йилларга келиб у ярим оммавийлик қатламини ёриб чиқиб, мейнстримда мустаҳкам ўрин эгаллади”, -деб ёзади нашр.

Қайд этилишича, ўтган ўн йилда ота-оналарни видеоўйинлардаги зўравонликлар эмас, балки Fortnite ва Star Wars: Battlefront II каби сервисларга кетаётган вақт ва пул кўпроқ хавотирга солаётгани маълум бўлган.

Қуйида 10 та энг яхши ўйин номлари билан танишишингиз мумкин:

Grand Theft Auto V (2013).

The Legend of Zelda: Breath of the Wild (2017).

Fortnite (2017).

Dark Souls (2011).

League of Legends (2009).

Pokémon Go (2016).

Minecraft (2009).

The Elder Scrolls V: Skyrim (2011).

Portal 2 (2011).

Disco Elysium (2019)

Нашрнинг маълум қилишича, GTA V молиявий жиҳатдан барча вақтларнинг энг муваффақиятли ҳордиқ чиқариш маҳсулоти, Dark Souls ва League of Legends киберспортнинг олтин стандарти деб топилган. Pokémon Go эса қўшимча реаллик учун маблағ ажратишга ундаган биринчи йирик лойиҳа сифатида эътироф этилган бўлса, Portal 2 энг мураккаб бошқотирмага айланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019