Time йил одамини аниқлади. У 16 ёшли Грета Тунберг

19:02 11 Декабрь 2019 Дунё
492 0

АҚШнинг Time журнали томонидан иқлим ўзгаришига қарши кураш тимсоли дея ҳисобланаётган швециялик 16 ёшли экофаол қиз Грета Тунберг 2019 йил одами деб топилди. Бу ҳақида нашрнинг ўзи хабар берди.

Грета журнал тарихида мана шундай номинацияга лойиқ топилган энг ёш лауреат бўлди.

Журнал таҳририят нега айнан Тунберг йил одами этиб танланганига изоҳ берди.

Журналистларнинг қайд этишларича, ёш фаолнинг тарихи “ўсмирликнинг портлаш даври”даги аввалига якка акциядан бошланган бўлса-да, кейинчалик унинг ғояси “бутун жаҳон ёшлар ҳаракати”га асос солди.

Грета мактабда ўз норозилигини билдиришдан БМТ Бош котиби ҳамда Рим папаси билан учрашишгача етиб борди.

У инсоннинг ўзи учун ягона бўлган уй(сайёра назарда тутиляпти)га муносабати ҳақида бонг урди, ўз овозини ҳар қандай чегаралар ва тўсиқлардан қўрқмасдан баралла айтди. Шу йўл билан бугунги кун ёш авлоди нимага қодир эканлигини кўрсата олди.

Буларнинг барчаси учун у Америкадаги энг нуфузли журнал томонидан эътироф этилди.

Тунберг бу борада АҚШ президенти Дональд Трамп, ХХР раиси Си Цзиньпин, Facebook раҳбари Марк Цукерберг, Трампнинг шахсий адвокати Рудольф Жулиани ва Гонконгдаги норозилик намойишлари иштирокчиларини ортда қолдириб кетди. Зеро, улар ҳам ушбу мукофотга номзодлар орасидан жой олишганди.

Охирги икки йилда Time йил одами сифатида жамоани танлаб келаётган эди. Нашр ўз мукофотини 2017 йилда тазйиқ ва жинсий зўравонликка қарши курашган “сукунатни бузувчилар”, 2018 йилда ўз қарашлари ва материаллари туфайли ҳайдалган журналистларга берилганди. 2016 йилда эса йил одами деб сайловларда ғалаба қозонган Дональд Трамп топилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019