Соғлиқни сақлаш вазири Facebook‘да расмий саҳифасини очди

15:37 06 Июнь 2018 Жамият
880 0
Фото: Facebook / Алишер Шадманов

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Facebook ижтимоий тармоғида ўзининг расмий саҳифасига эга бўлди.

"Ассалому алайкум, азиз Юртдошлар! Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дард-у ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир.

Сиз билан доимий мулоқотда бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасида Сизни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида facebook ижтимоий тармоғида ўз шахсий саҳифамни очдим", дейилади вазирнинг баёнотида.

Вазир ўз саҳифаси орқали тиббиёт соҳасидаги янгилик, режа, таклиф, мурожаат ва муносабатларни биргаликда муҳокама қилишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ўзининг Facebook‘даги расмий саҳифасини очганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019