Тиббиёт тизим​ида кадрлар етишмаяпти. Натижада…

16:18 21 Февраль 2019 Жамият
258 0

Иллюстратив фото

Қашқадарёда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирларга ­қарамай, умумий касалланиш кўрсаткичлари орасида нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ҳамда қон ва қон ­ишлаб чиқарувчи аъзолар билан ­боғ​лиқ хасталиклар юқорилигича қолмоқда.­

Шу билан бирга, тизимдаги мавжуд тиббий-техника асбоб-ускуналарини янгилаш ва ­замонавий тиббиёт ­жиҳозлари билан тўлдириш зарурияти ҳали-ҳануз ­долзарблигини йўқотган эмас.

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигида парламент қуйи палатаси депутатлари, ­СоҒлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ­томонидан жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати чуқур ўрганилмоқда.

Юқорида келтирилган ­хулосалар ишчи гуруҳининг жорий йил 18 — 20 февраль кунлари Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлари якун­ларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши сес­сиясида атрофлича муҳокама қилинди.

Ўрганиш чоғ​ида ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга чалинган 4 мингдан зиёд фуқаролар ва эҳтиёжманд оилалар аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказди. Улардан 578 нафарига ­амбулатор, 396 нафарига ­туман тиббиёт бирлашмасида, 198 нафарига вилоят ва 16 нафарига республика ­соҒлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар ­берилди. 34 нафар беморда эса юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Республика ишчи гуруҳи вилоятда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда амалий ёрдам кўрсатди. Парламент қуйи палатаси депутатлари иштирокида ҳар бир туманда биттадан МФЙда ҳудудий бирламчи тиббиёт муассасаси раҳбарининг аҳоли олдидаги ­ахбороти эшитилди.

Вилоят аҳолиси билан ўтказилган суҳбатлар давомида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари сезиларли даражада яхшилангани эътироф этилди.

Тиббиёт муассасалари ­биноларини қуриш, реконс­трукция қилиш, капитал ва ­жорий таъмирлаш ишларига ҳам олдинги йиллардагига ­нисбатан кўпроқ эътибор ­қаратилаётгани маълум бўлди.

Таъкидлаш жоизки, республика ихтисослаштирилган ­кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида 2019 йилнинг ўзида 11 нафар беморда кардиожарроҳлик амалиёти, 33 нафарида короноангиография текшируви ўтказилган. 6 нафар беморга коронар томирни стент­лаш, 1 нафар беморда перикардиоцентез, 3 нафарида юракни зондлаш ­амалиёти бажарилган. Бундай мураккаб жарроҳлик ама­лиётлари ўтказилиши кучли ва профессионал кадрларни талаб этади, ­албатта.

Ўрганишлар жараёнида кадр­лар таъминоти ва салоҳияти масаласига ҳам ­алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда тизимдаги тиббиёт ­муассасаларини кадрлар ­билан таъминлаш даражаси 88,8 фоизни ­ташкил қилиши бу масалага жиддий ёндашиш лозимлигини кўрсатади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ўрганишлар давомида маълум бўлган камчиликларнинг ­келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида йўл қўйилмаслиги чораларини кўриш масалаларини ўртага ташлади.

Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан ишлаб чиқилган дастур атрофлича муҳокама этилиб, тасдиқланди.

Унда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва ­сифатли ижроси таъминланиши устидан депутатлик ­назоратини изчил ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

Сессия якунида халқ ­депутатлари Қашқадарё ­вилояти Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ
(“Халқ сўзи”).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019