Тиббиёт ОТМда номутахассис фанлар 2 баробарга қисқартирилади

01:43 08 Апрель 2020 Жамият
215 0

архив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳужжатда белгиланишича, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу олий таълим муассаса клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади;

б) тиббиёт олий таълим муассасаларида:

бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади;

клиник ординатурасига (резидентурасига) мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсини вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади;

в) ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади;

г) тиббиёт олий таълим муассасалари “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Касбий таълим (даволаш иши)” йўналишлари битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъий назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?