Тиббиёт ходимларига 19,6 млрд.сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиккани аниқланди​

17:15 26 Май 2020 Жамият
381 0

Иллюстратив фото

Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан коронавирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тиббиёт ходимларига бериладиган рағбатлантириш пулларини тўланиши Молия вазирлигининг назоратида турибди.

Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жорий йилнинг 15-18 май кунлари коронавирус билан касалланган беморлар даволанаётган соғлиқни сақлаш муассасалари ва бу жараёнда иштирок этаётган бошқа муассасаларда ўтказилган назорат тадбирларида 32 та тиббиёт муассасасида 932 нафар ходимга 19,6 млрд.сўм миқдорида махсус рағбатлантириш пуллари тўлови кечиктирганлиги аниқланди.

Масалан, Қашқадарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси томонидан вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига талабнома ўз вақтида бермаганлиги оқибатида, 21 нафар тиббиёт ходимига иккинчи 14 кун иш фаолияти учун 373,6 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида амалга оширилмаганлиги аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Худди шу каби, Самарқанд вилоят Юқумли касалликлари клиник шифохонаси томонидан тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари учун талабнома юборилган бўлса-да, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ўрнатилган тартибда тиббиёт ходимлар рўйхатини тасдиқлаб, маблағ ажратишга талабномани вилоят молия бош бошқармасига тақдим этилмаганлиги оқибатида 61 нафар тиббиёт ходимларига 1,2 млрд.сўм рағбатлантириш пулларини тўланишида кечикиш ҳолатлари аниқланиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўловлар тўлиқ амалга оширилиши таъминланди.

Бундай ҳолатлар Хоразм вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига 9 та соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 2020 йил 6 май куни ходимларга рағбатлантириш пули учун талабномалар берилган бўлса-да, вилоят СЭОМ тиббиёт ходимлари рўйхати ва зарур маблағ 1,7 млрд.сўм учун талабномалар шакллантирилмаганлиги оқибатида рағбатлантириш пули учун маблағ ўз вақтида молиялаштирмаганлиги аниқланди.

Андижон вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси масъуллари томонидан бошқа тиббиёт муассасалардан жалб этилган тиббиёт ходимларига ишлаган кунлари учун табелларни тақдим этилмаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ходимларига 1 711,7 млн.сўм рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмасдан қолган.

Шу каби Тошкент шаҳрининг 5 та тиббиёт муассасаси ходимларининг , тиббиёт ходимларига 4 767,5 млн.сўмлик рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланди.

Назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар бартараф этилиб, тиббиёт ходимларига рағбатлантириш пуллари ўз вақтида тўлиқ тўланиши таъминланди — 932 кишига 19,6 млрд.сўм.

Шунингдек, назорат тадбирларида коронавирус билан касалланган ва карантинга олинган фуқаролари даволашда иштирок этмаган ходимларни рағбатлантириш пули рўйхатига асоссиз киритиш ва тўлаш ҳолатлари ҳам аниқланди. Асоссиз ва ортиқча киритилган маблағлар ўргатилган тартибда молиялаштиришдан чегириб қолинди, асоссиз тўлаб юбрилган пулларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

2020 йилнинг 26 май ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларига жами тўланган тўловлар миқдори 142 9 млрд. сўмни ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?