Тиббий муассасаларни қуриш ва таъмирлашни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби танқидий қайта кўриб чиқилади

10:29 21 Июнь 2018 Ҳужжатлар
600 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларнинг моддий-техника базасини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
  • 2018-2022 йилларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасаларини қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштиришнинг асосий параметрлари тасдиқланди.

2021 йил 1 январга қадар муддатга:

  • корхоналар протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг ишлаб чиқарилган ҳажми бўйича ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
  • протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалари Ўзбекистонга олиб кириладиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, инструментлар ва приборлар, компьютер ҳамда диагностика ускуналари божхона тўловларидан озод қилинди.
  • Маҳаллий ишлаб чиқариладиган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари турларини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш масалаларини ўрганиш, шунингдек, лойиҳаларнинг кейинчалик республикада, жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилишини таъминлаш бўйича мутассади идораларга тегиш вазифалар юкланди.

Бундан ташқари қарорга мувофиқ:

  • ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш самарадорлиги оширилади, Мурувват ва Саховат интернат уйлари тизими янада ривожлантирилади;
  • тиббий-ижтимоий муассасаларнинг аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини қабул қилиш бўйича имкониятлари кенгайтирилади;
  • ишлаб чиқарилаётган протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларининг сифати яхшиланади ва уларнинг турлари кенгайтирилади.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига бир ой муддатда 2018-2022 йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича ҳудудий комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди.
  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотли протезчи мутахассисларни тайёрланади.

Молия вазирлигига тиббий-ижтимоий муассасаларни қуриш ва таъмирлашни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда мазкур соҳада ортиқча тартиб-таомилларни чиқариб ташлаш, ишларнинг шаффофлигини таъминлаш ва сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни киритиш вазифаси топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар