The New York Times Ўзбекистонни 2019 йилда ташриф буюриш керак бўлган масканлар рўйхатига киритди

11:51 10 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
780 0

Бухоро | Архив фото

АҚШнинг йирик нашри The New York Timesталқинига кўра Ўзбекистон 2019 йилда ташриф буюриш керак бўлган жойлар рўйхатига киритилди.

Мақолада визасиз режимларнинг жорий этилгани ҳам қўшни мамлакатлар билан чегара пунктларининг қайта очилгани қайд этилган.

“Агар сиз қачондир Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилишни истаган бўлсангиз, ҳозир бунинг айни вақти. Ушбу тарихий йўлда бир нечта жозибадор ҳудудларга эга бўлган Ўзбекистон ва ниҳоят, ўз қайта қуришини бошдан кечирмоқда. Валюта айирбошлаш бўйича энг яхши расмий курслар ва авиачипталарни брон қилиш ҳамда онлайн визага ариза бериш имкониятларини кўп сонли модернизация ислоҳотлари қаторида кўрсатиб ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, америкаликлар ва бошқа юзга яқин давлатлар фуқароларига беш кунлик, Франция фуқароларига эса бир ойгача муддатда визасиз юришга рухсат берилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон туристлар учун ягона Ўрта Осиё визасини яратиш устида иш олиб боряпти. Минтақавий ва ҳаво ташувлари даражаси, хусусан, Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси шарофати билан яхшиланди. Шарқий Осиё ва Европага қадар мамлакатларни бирлаштирадиган ушбу лойиҳага 800 миллиард АҚШ доллари ажратилган.

Қолаверса, қўшни давлатлар билан яна чегаралар очилди, Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари, жумладан, Тошкент ва Душанбе ўртасида парвозлар тикланди, Нью-Йорк ва Тошкент ўртасида хизмат қиладиган рейслар сони оширилди. Қўшимчасига, Тошкентда янги “Hyatt Regency” меҳмонхонаси очилди. Яқин йиллар ичида яна бошқа бир қатор халқаро меҳмонхоналар, хусусан, биринчи тоғ-чанғи курорти, Бухорода янги туристик зона яратилади”, дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири The Guardian Самарқандни 2019 йилда бориш шарт бўлган шаҳарлар қаторида санаб ўтганди.

Маълумот учун, давлатимиз раҳбари томонидан яқинда қабул қилинган “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори яна бир муҳим дастуриламалга амалга айланади. Зеро, унда диёримизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳларни (2018 йилда) 5,3 млн.дан (2025) йилда 9 млн. нафарга ошириш, туристик хизматлар экспортини (2018 йилда) 1 млрд. АҚШ долларидан 2,2 млрд. АҚШ долларига етказиш; меҳмонхоналар сонини (2018 йилда) 900 тадан (2025 йилда) 2994 тага кўпайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, чет эллик сайёҳлар учун виза режими янада соддалаштирилади. Ҳозирда 30 кунлик виза режими асосида 19 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга ташриф буюраётган бўлса, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бу рўйхатга яна 45 та давлат қўшилади. Қолаверса, 76 та давлатнинг фуқаролари Ўзбекистонга электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019