The New York Times газетасининг бугунги сони: ўзбекистонлик абитуриентлар биринчи саҳифа қаҳрамонлари

21:34 03 Сентябр 2020 Жамият
547 0

АҚШнинг The New York Times газетаси бугунги сонида Ўзбекистонда бошланган тест синовларига бағишлаб фоторепортаж берди.

«Ўн минглаб ёшлар чоршанба куни университетларга кириш имтиҳонларини коронавирус пандемияси сабабли очиқ ҳавода топшириш учун бутун Ўзбекистон бўйлаб спорт ареналарига йўл олишди» дейилади мақолада.

Унда 1,4 миллиондан ортиқ абитуриентлар стадионлар, уларнинг югуриш йўлакларидаги столларда синовларни топшираётгани таъкидланган.

«Чоршанба куни эрталаб Тошкентдаги стадионлардан биридаги тест топшириш жараёнида юзлаб йигит-қизлар ниқоб кийиб қатнашдилар. Сояда ўтирганлар учун об-ҳаво қулай эди, бошқа синовчилар ўзларини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун кийим ва қоғозлардан фойдаланишди» деб ёзади нашр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?