"The Korea post" нашрида инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми ҳақида мақола чоп этилди

15:54 12 Август 2020 Сиёсат
216 0

Жанубий Кореянинг " The Korea post" нашрида бугун, 12 август куни ўз ишини бошлайдиган «Ёшлар – 2020: глобал бирдамлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» Самарқанд онлайн форуми ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Мақолада таъкидланганидек, форум 12-13 август кунлари бўлиб ўтади. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан халқаро шериклар – БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарияти, унинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Ўзбекистон), ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва бошқа халқаро шериклар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Нашр, тадбирда маҳаллий ва халқаро экспертлар, парламентлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, ҳукумат идоралари ва мувофиқлаштирувчи органлар, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва минтақавий институтлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг минг нафарга яқин қатнашчилари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари онлайн тарзда иштирок этиши кутилаётгани ҳақида хабар беради.

Жанубий Корея нашрида келтирилишича: «Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форуми – 2018 йил 22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Осиё форумининг мантиқий давомидир. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Ўзбекистонда ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди. БМТнинг »Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида«ги халқаро конвенцияси лойиҳаси тайёрланди ва ушбу ҳужжат Самарқанд форуми доирасида муҳокама қилиниши режалаштирилган».

Материалда Ўзбекистон ташаббуси доирасида БМТнинг «Ёшлар – 2030» стратегиясининг асосини ташкил этувчи барқарор ривожланиш, инқирознинг олдини олиш ва гендер тенглигини таъминлаш, инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва тинчлик маданиятини шакллантиришда ёшлар ижобий ролини муҳокама қилиш учун кенг миқёсли тадбирлар ўтказиш режалаштирилгани хабар қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?