The Guardian Самарқандни 2019 йилда сайёҳлар бориши шарт бўлган масканлар сирасига киритди

12:13 06 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
532 0

Архив фото

Британиянинг етакчи нашрларидан бири The Guardian 2019 йилда дам олиш учун бориш лозим бўлган ҳудудлар рўйхатини тузиб чиқди. Рўйхатдан Самарқанд шаҳри ҳам ўрин олди.

“2016 йилда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти сифатида фаолиятини бошлагандан сўнг мамлакатда ўзгаришлар, ислоҳотлар рўй берди. Мамлакатнинг дунёга машҳур меҳмондўстлиги, ажойиб архитектураси ва Буюк Ипак йўли меросини кўришга интилган сайёҳлар учун тезкорлик билан ривожлана бошлади. Янги жорий қилинган электрон визалар эски жараён билан солиштирганда ёқимли шабададек таъсир кўрсатди. Бугун у ерга бориш ҳам анча қулайлашган. Турк ҳаво йўллари (Turkish Airlines), Истанбул-Самарқанд маршрутини йўлга қўйди, натижада Ўзбекистоннинг энг гўзал шаҳрини Лондондан фақат битта бекат ажратиб турадиган бўлди; шаҳарларни боғлаб турадиган поездлар тармоғи сайёҳлар учун бир қатор қулайликларни тақдим этди. Аммо бу дегани пойтахт Тошкентни кўрмасдан ўтиб кетиш керак дегани эмас, чунки бугунги кунда Тошкентнинг энг гўзал меъморий объектларидан бири бўлган метрода суратга олиш учун рухсат берилди“, дейилади нашрда эълон қилинган мақолада.

Мақолада Алишер Навоий метро бекатига “бекат ХV асрда туғилган шоирнинг номига қўйилган бўлиб, деворлари буюк адибнинг асарларидан олинган эпизодик саҳналар билан безатилган“ дея таъриф берилади.

The Guardian эълон қилган мақолада шунингдек Ҳиндистоннинг Гужарат, Қирғизистон, Сингапур, Шимолий Вьетнам, Макао, Тайвань, Франциянинг Нормандия ва Лион, Фарер ороллари, Германия, Швейцариянинг Вевей, Словения, Болгариянинг Пловдив, Португалиянинг Мадейра ороллари, Италиянинг Матера, Британиянинг Бристоль, Йоркшир, Манчестер, Брайтон, Портсмут, Шимолий Ирландия, АҚШнинг Нью-Йорк, Гранд Каньон, Теннесси ва Флорида, Мексика пойтахти Мехико, Аргентина, Куба пойтахти Гавана, Белиз ороллари, Колумбиянинг Лос-Льанос, Янги Зеландиянинг Гисборн, Тасмания водийси, Сан Томе ва Принцип ороллари, Эфиопия, Руанда, ЖАРнинг Дурбан ва Иордания каби шаҳарлар ва мамлакатлар номи қайд этилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019