Тез ёрдам машиналари жаримага тортилмайди!

17:47 12 Август 2019 Жамият
143 0

Kun.uz сайтида охирги уч йил давомида чақириққа йўл олган 1600дан ортиқ тез ёрдам машиналари ҳайдовчилари тезликни қайд этувчи фоторадар ва камераларга тушгани учун жаримага тортилиб келинганлари ҳақида мақола эълон қилинди. Ушбу маълумот қуйидаги сабабларга кўра ҳақиқатдан йироқдир. Бу тўғрисида илгари ҳам ёзганмиз.

Қонунчилигимизда бу каби ҳолатлар кўзда тутилган моддалар мавжуд. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 271-моддаси 4-қисмигамувофиқ, «шахс ҳаракатни (…) охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса», маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим. Ушбу зарурат факти аниқланганда, қайд этилган қоидабузарлик факти тугатилади. Бу тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ички ишлар органлари автомобиллари каби барча махсус транспортларга тааллуқлидир.

Тез ёрдам ходимлари чақириққа йўл олгандан сўнг автоматлаштирилган назорат камералари томонидан қоидабузарлик қайд этилиб, жарима солингани тўғрисида Қарор хати келган тақдирда, улар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙҲХКБТга (йўл ҳаракати хавфсизлигини компьютерлаштирилган бошқарув тизими бўлимига) жавоб хати билан мурожаат қилишлари зарурлиги, шундан сўнг эса қарор бекор қилиниши ҳақида хабардорлар. Тез ёрдамнинг жавоб хати қуйидаги кўринишга эга:

Бекор қилинган жарима қарорлари бўйича статистикани келтириб ўтамиз. 2017-йилда 321 та жарима тўғрисидаги қарорлар бекор қилинган бўлса, 2018-йилда – 221 та, 2019-йилнинг биринчи ярмида – 292 та қарорлар бекор қилинган. 2019-йил июль ойининг ўзидаёқ ЙҲХКБТ ходимлари бу каби 124 та қарорларни бекор қилишди.

Махсус транспортлар ҳайдовчилари томонидан қоидабузарликка йўл қўйилган вақтда, автомобиль чақириққа йўл олаётган бўлганлиги ҳайдовчиларнинг раҳбарияти томонидан тасдиқланган тақдирдагина қарорлар бекор қилинади. Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, бу каби ҳолатларда тез ёрдам ҳайдовчилари ёниб-ўчадиган сигнал ва махсус овоз сигналини қўшишлари шарт. Агарда махсус транспорт чақириққа йўл олмаётган бўлса, қоидаларни бузишга ҳам эҳтиёж йўқ (тез ёрдам ҳайдовчилари кўпинча суиистеъмол қиладиган ҳолат), шунинг учун бу каби ҳолатларда қарор бекор қилинмайди.

Шуни таъкидлаш керакки, Тез ёрдам ходимлари ЙҲХКБТга жавоб хати жўнатишлари шарт: бусиз биз чақириққа йўл олган ҳайдовчи камералар томонидан қоидабузар сифатида қайд этилганини била олмаймиз. Камералар қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишади (инсон аралашувисиз), Қарор ҳам автоматик тарзда тузилади ва дарҳол «Ўзбекистон почтаси» АЖга манзилга жўнатилиши учун йўналтирилади. Маълум қиламизки, барча Тез ёрдам бўлинмаларининг ҳуқуқшунослари, жавоб хати йўллаш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинганлар.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019