Тест синовлари учун 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма (глушитель) ўрнатилди

17:41 29 Июль 2019 Жамият
228 0

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовларини ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар, кутилаётган натижалар ва келгуси режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ва марказ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Тадбирда жорий ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига таҳсил олиш учун 1 миллион олтмиш олти минг 925 нафар абитуриент рўйхатдан ўтгани ва маълумотлар базасига киритилгани маълум қилинди. Тест синовларини ўтказиш учун 66 та бино тайёрланди, биноларнинг энг каттаси 1710 ўринли. Режадаги 3 та бинодан фойдаланилмайди.

Абитуриентлар сони режадагидан кам бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Бухорода 1 та ва Тошкент шаҳрида 1 та захирадаги биноларда тест синови ўтказилмайди.

Бинолар бир сменада 1189 та гуруҳда 35670 нафар абитуриент (кунлик 2378 та гуруҳ, 71340 нафар абитуриент) учун кириш тест синовларини ўтказишга мўлжалланган.

Бугунги кунда 66 та бинода абитуриентлар сонига етарлича бўлган стол-стул билан таъминланди. Столлар устига абитуриентлар учун кўрсатма маълумотлар қўйиб чиқилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бинолар учун 1155 тадан ортиқ видеокузатув камералари, 120 дона мобиль алоқаларини тўсувчи қурилма (глушитель), абитуриентлар сонидан келиб чиққан ҳолда металлорамалар, бармоқ изи асосида таниш воситалари ўрнатилди. Тест синови ўтказиладиган биноларга қўшимча захира электр тармоқлари уланди.

Ота-оналарнинг кутиш жойлари учун соя-салқин жойлар белгиланди ва уларга маиший шароитлар ташкил этиш белгиланган. Кириш тест синовларида шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида абитуриентлар ота-оналарининг тест синовлари жараёнини онлайн режимда кузатиб боришлари учун мониторлар ўрнатилди.

Қабул тест синовлари учун 180 минг дан ортиқ тест топшириқлари шакллантирилган. Тестлар 2-босқичли экспертизадан ўтказилган, уларнинг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидаги бир хиллиги таъминланади.

Кириш тест синовлари жараёнида гуруҳ назоратчиси вазифасини бажариш учун семинар машғулотларда иштирок этган ҳамда синовларида ижобий баҳоланган олий таълим муассасаларининг жами 5232 нафари профессор-ўқитувчилари, халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимлар билан тегишли меҳнат шартномалари расмийлаштирилган.

— Бугунги кунга қадар 930 мингдан ортиқ абитуриент ДТМнинг dtm.uz расмий веб-сайтидан рухсатномаларини олган, 57 мингдан ортиғи бугун кун якунига қадар олиб кетишлари талаб этилади, — деди Мажид Каримов. – Аммо бу охирги муддат эмас, абитуриентлар имтиҳон кунига қадар рухсатномасини олса, имтиҳонга муаммосиз киритилади. Тест имтиҳонларига кечиккан абитуриентларга ҳам имкон бериш бўйича Давлат қабул комиссиясига таклиф берганмиз. Умуман, тест имтиҳонларида барча учун бир хил шароитни таъминлаш, имтиҳонларнинг очиқ, шаффоф ва адолатли ўтиши учун барча шароит яратилган.

Қайд этилишича, тест имтиҳонлари энг биринчи Сурхондарё вилоятида якунланади — 8 август. Тошкент шаҳри, Наманган ва Сирдарё вилоятларида 10 август, Қашқадарё вилоятида 11 август, Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида 12 август, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида 13 август ва Бухоро вилоятида 14 августь куни кириш имтиҳонлари якунига етади.

Давлат тест маркази директори бу йил абитуриентлардан аввалги йилларда ҳам ҳужжат топширган абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишда йиғилган маблағлар миқдорига ҳам аниқлик киритди — 53 миллиард сўм. Ушбу маблағлар тест жараёни учун талаб этиладиган харажатларга йўналтирилади. Шунингдек, нотўғри тўловни амалга оширган 10 мингдан зиёд абитуриент ҳам бор ва Марказ ушбу маблағларни эгаларига қайтаради.

Мажид Каримов, шунингдек, ўтган йилги тест синовларидан норози бўлган абитуриентлар ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди. Ўтган йили аппеляция аризаси 4 минг атрофида бўлган, 40дан зиёд аризачиларнинг талаби қониқтирилган. Суд орқали 8 киши мурожаат қилган ва шундан икки нафари судда ютиб чиққан.

“Тест маркази нотўғри савол тузмаган. Педиатрия институтига ҳужжат топширган икки абитуриент битта савол бўйича ютиб чиқди. Саволда олтита параметр қўйилган бўлса, улар еттинчи ва саккизинчи параметрлари бўйича мунозаралари деб топилган. Судда ишни 8 нафар эксперт кўрган бўлса, уларнинг олтитаси Давлат тест маркази томонида бўлди, икки нафари абитуриентни ҳақ деб топди. Шу боис суд ишни уларнинг фойдасига ҳал қилган.

Биз суд қарори бўйича аппеляция беришга вақтимиз бўлмади. Лекин суд қарори талабини бажардик. Биттаси тўлов-шартнома асосида ўқир экан, давлат грантига ўтказилди, яна бирига эса бу йилги ўқишга кириши учун имтиёз берилган”, — Мажид Каримов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019