Террорчиликни тарғиб қилган 11 нафар диний оқим аъзоси қўлга олинди

11:47 04 Июнь 2018 Дунё
1507 0
​Иллюстратив фото

Россия федерал хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан халқаро террорчилик ташкилотларига алоқадор бўлган ҳамда Сурия ва Афғонистондаги қўпорувчилик ҳаракатлари учун жангарилар ёллаш билан шуғулланиб келган диний оқимнинг 11 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда ФХХ минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Унда террорчилик тузилмалари мафкурасини тарғиб қилиб келган диний оқим фаолиятига чек қўйилгани айтиб ўтилган. Тезкор қидирув амалиётида ушланган жиноятчиларнинг икки нафари Қирғизистондан келгани аниқланди. Улар радикал кайфиятдаги шахсларни Сурия ва Афғонистонга юбориш учун канал ташкил этишган.

Мазкур оқим раҳбари террорчилик ташкилотлари аъзолари билан телефон орқали алоқани йўлга қўйиб, Красноярск ҳудудида ишлайдиган ўз ҳамюртларини ёллаган ва уларни халқаро террорчилар назоратида бўлган ҳудудларга жўнатиш учун кўмак берган.

Қўлга олинганлар видеороликлар ёрдамида умумий овқатланиш нуқталари ва ўзлари яшайдиган жойда терроризмни ҳам тарғиб қилиб келган. Тинтув жараёнида улардан тақиқланган адабиётлар ҳам топилди ва олиб қўйилди. Оқимнинг икки нафар ташкилотчисига РФ Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019