Террорчилар қаршилик кўрсатмасликка сўз берди

15:15 02 Май 2018 Дунё
595 0
Фото: НТВ

Суриядаги террорчилик гуруҳлари аъзолари Хомс музофоти шимоли ва Хама шаҳри жанубидаги қишлоқларни қаршилик кўрсатмасдан тарк этади. 
Расмий Дамашқ Суриядаги қарама-қарши томонларни яраштириш бўйича Россия маркази кўмагида бу борада террорчилар билан келишувга эришди, деб ёзади маҳаллий “SANA” ахборот манбаси.

Томонлар жангарилар Сурия армиясига оғир ва ўрта оғирликдаги қуроллар, миналаштирилган майдонлар хариталари, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар сақланаётган омборларни икки кун ичида топширишига келишиб олган. 

Жангарилар уч кун ичида ўз оилалари билан Идлиб йўналиши бўйича кетиши керак. Ҳудудни тарк этишни хоҳламай, ярашишга рози бўлганлар реабилитация жараёнидан ўтказилади. 

“Шартномага кўра, барча озод этилган ҳудудлар Сурия армияси назоратига ўтади, шундан сўнг давлат тузилмалари фаолият тикланади”, — деб ёзади агентлик.    

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?