Термизлик тадбиркор банкдан кредит олиб, «ақлли бекат»лар қурди

14:29 30 Август 2018 Жамият
884 0

Термизлик тадбиркор Алимжон Сапаров ўз шаҳрида жамоатчилик транспорти учун инновацион бекатлар қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақида Автомобиль транспорти агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сапаров банкдан имтиёзли кредит олиб, иккита смарт-бекат барпо этди. Қурилиш ишлари учун сарфланган маблағнинг ярмини давлат кўтарди. Уларнинг сони яқин келажакда яна ортади.

Ишбилармон кредитини ушбу бекатлардан фойдаланиш эвазига олинган даромад эвазига қопламоқчи.

Бекатларга кондиционерлар, онлайн-табло, тезкор алоқа панельи, атроф муҳит мониторинги сенсори, бепул Wи-Фи, видеокузатув қурилмаси ўрнатилган. Шунингдек, у ерда телефонни қувватлантириш имконияти мавжуд.

«Ҳар бир бекатда уни ёритиш ва электр қуввати билан таъминловчи қуёш панельлари мавжуд», - дейилади хабарда.

Очиқ ва ёпиқ кутиш залларида тезкор хабарлар таблоси ўрнатилган бўлиб, кечки пайтларда уларда ижтимоий ва тижорий рекламалар ҳам қўйилади. Тасвирларни нафақат ичкарида, балки ташқарида туриб ҳам томоша қилиш мумкин.

Тадбиркор яқин вақт ичида бундай замонавий бекатлар сонини 8 тага етказишни режалаштирган.

Термиз шаҳар ҳокимлиги эса яна шу каби 50 та объект барпо этилишини маълум қилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар