Термизлик бир гуруҳ ўқувчилар ҳарбий полигонга саёҳат қилишди

17:36 29 Октябр 2019 Жамият
114 0

Бугун, 29 октябрь куни “Ҳарбий полигонга бир кун” шиори остида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ ўқувчилари “Термиз” дала-ўқув майдонига ташриф буюришди.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг полигондаги кунлик хизмат фаолияти, ўтказилаётган жанговар ҳамда маънавий ва ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотларини кузатиш, машқларда бевосита иштирок этиш учун келган ёшлар дала-ўқув майдонида кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Шунингдек, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбийликка қизиқтириш, юрт қўришнинг нақадар шарафли ва масъулиятли вазифа эканлигини улар қалбига сингдириш ҳамда илк ҳарбий кўникмаларини шакллантириш каби эзгу мақсадларни кўзлаган саёҳат давомида ўқувчиларнинг куни сермазмунли ўтди.

Экскурсия мобайнида ёшлар тўсиқли йўлаклардан ўтиш, руҳий зўриқишни енгиш хонасида амалий машқларда иштирок этиб, ўз қобилиятлари ва кучларини амалда синаб кўришди.

“Ҳарбий полигонга бир кун” шиори остида ўтган саёҳат ўқувчи ёшларда олам-олам таассурот қолдирди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019